image

Шовот туманида бинони сотиб олган бироқ мулкга бўлган ҳуқуқни давлат рўйҳатидан ўтказмаган фуқаро 2,7млн сўм жаримага тортилди.

date_range23.02.2022, 14:30
Шовот тумани Тупроққалъа МФЙсида яшовчи фуқаро Ш.Х Шовот туманда 600 кв.метр турар жой биносини сотиб олиб, қонунда белгиланган 1 ой муддат ичида кўчмас мулкга бўлган ҳуқуқни давлат рўйҳатидан ўтказмасдан фойдаланиб келганлиги сабабли, Кадастр агентлиги Шовот тумани бўлими инспекторлари томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисдаги кодекснинг 68 прим 1 - моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқторининг 10 баравари (2,700,000 сўм) миқдорида жаримага тортилди.
Фуқораларга шуни маълум қиламизки ўз вақтида кўчмас мулкга бўлган ҳуқуқни давлат рўйҳатидан ўтказмаслик қонунда белгиланган жарималарга ҳамда ер ва мулк солиғини 3 баравар оширилган ҳолда ҳисобланишига сабаб бўлиши мумкин.