Қўшкўпир туманида салкам 3 миллиард сўмга чиқинди полигони қурилади.
date_range04.02.2022, 02:37

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 сентябрдаги “Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4845-сонли қарори ва халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2022 йил 28 январдаги VI-41-6-12-0-K/22-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бюджети кодексининг 126-сон моддасига асосан:
1. Қўшкўпир тумани “Янгилик” маҳалласи ҳудудида қурилиш чиқинди полигонини қуриш ва жиҳозлаш учун 2 765 000 000 (икки миллиард етти юз олтмиш беш миллион) сўм Хоразм вилояти “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонасига вилоят маҳаллий бюджетининг 2022 йил 1 январь ҳолатига эркин қолдиғи ҳисобидан ажратилсин.
2. Вилоят молия бош бошқармаси (М. Искандаров) вилоят маҳаллий бюджетига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
3. Вилоят ғазначилик бошқармаси (Б. Панаев) ажратилган маблағларни белгиланган тартибда ўтказилишини таъминласин.
4. Вилоят давлат молиявий-назорат бошқармаси (Ш. Юсупов) ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат ўрнатсин.
5. Ушбу фармойишнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи К.Игамбергенов зиммасига юклансин.

| Вилоят ҳокими | Ф.Эрманов |
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг

Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш