image

Хивада “Халқаро қамоқхоналар ислоҳоти” халқаро ташкилотининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси семинар-тренинг ўтказди.

date_range20.11.2021, 17:34


Хива шаҳрида 19-20 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), БМТнинг Демократия жамғармаси ҳамда “Халқаро қамоқхоналар ислоҳоти” халқаро ташкилотининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда судьялар учун суд ишларини юритиш амалиётида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган муқобил чораларни қўллаш масалаларига бағишланган семинар-тренинг ўтказилди.

Унда иштирокчиларга Қирғизистон, Тожикистон каби қўшни давлатларда хавфли рецидив жиноят учун қандай жазолар қўлланилиши ва бу жараёнда халқаро стандартларни инобатга олиш ҳақида маълумот берилиб, жазо тайинлаш бўйича мамлакатимизда мавжуд амалиёт таҳлил қилинди.

Семинар давомида судьялар суд ишларини юритишда озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган муқобил чораларни қўллаш бўйича ишлаб чиқилган услубий қўлланма билан танишиб, уни такомиллаштириш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди