image

Боғот тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди.

date_range18.11.2021, 17:22

Ўзбекистон Республикаси  «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги» Қонуннинг 21 ва 24 моддаларига мувофиқ,  ХЎЖАНИЁЗОВ САРВАРЖОН МАДАМИНОВИЧ Боғот тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. 
Бунгача Хўжаниёзов Сарварбек Мадаминович Боғот тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосар вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келди.
Боғот тумани ҳокимлигидаги фаолияти давомида барчанинг меҳрини қозонган, билимдон, камтарин ва меҳнатсевар ёш кадрлардан бири бўлган Сарварбек Хўжаниёзовни янги лавозим билан самимий муборакбод этамиз.

Боғот тумани ҳокимлиги 
ахборот хизмати.