image

Қўшкўпир тумани ҳокимининг ўринбосарига хайфсан берилди.

date_range18.11.2021, 17:17
Р. Матёкубовга “Ҳайфсан” интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисида
1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сонли “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғриси”даги фармонининг ижроси юзасидан туманда қурилиши белгиланган 4 та кўп қаватли 80 та хонадондан иборат уй-жойлар қурилиш ишлари белгиланган режадан орқада қолаётганлиги сабабли Қўшкўпир  туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Матёкубов Равшанбек Фарходовичга ўзига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармасдан, хизмат интизомини бузганлиги учун “Ҳайфсан”интизомий жазо чораси қўлланилсин.

2.Ушбу фармойишни бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.


Tuman hokimiЖ.Рахимов