image

Судялар Боғотнинг "Оқ тепа" маҳалласида бўлишди.

date_range16.11.2021, 15:41


Аҳолининг ҳуқуқий билимларини ошириш, судга доир қонунчиликдаги янгиликлар билан таништиришда маҳаллаларда судьялар томонидан ўтказилаётган тарғибот тадбирларининг ўрни катта.

 

Шу сабабли вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси Анвар Раҳимов, фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг раиси Элёр Рўзимов ва судьялар Бобур Абдуллаев, Руслан Атаев, Руслан Жумабоев томонидан Боғот тумани “Оқ тепа” маҳалласидаги 46-умумтаълим мактабида аҳоли билан давра суҳбати ўтказилди.

Унда иштирокчиларга “Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуннинг мазмуни тушунтирилди. 

Давра суҳбати давомида иштирокчилар судьялардан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди ва муаммоли масалалрини ҳал этиш бўйича ҳуқуқий маслаҳатга эга бўлишди.