image

Хоразм вилоятдаги 49 та маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ташкил этилади.

date_range16.11.2021, 12:49
Маҳаллааҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканларини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июнда  “Ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5140-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) нинг 6 ва 25-моддаларига асосан
Қарор қиламан:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июнда “Ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5140-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПҚ-5140-сонли қарорига асосан 2021 йилда Хоразм вилоятда 49 та маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ташкил этиладиган ўзини ўзи бошқариш органларининг манзилли рўйхати талаб этиладиган маблағ миқдори ва уларни жиҳозлаш бўйича молиялаштириш манбалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Касб-ҳунарга ўқитиш масканлари фуқаролар йиғинлари ҳудудида жойлашган маҳалла гузарлари ҳамда давлат ташкилотларининг унумли фойдаланилмаётган, бўш турган бино ва хоналарида жойлаштирилишига эътибор қаратилсин.

4. Шаҳар ва туманлар ҳокимлари жорий йилнинг 20 ноябрига қадар касб-ҳунарга ўқитиш масканлари учун ажратилган бино ва хоналарни таъмирлаш ва ўқув жараёнига тайёрлаш вазифаси юклатилсин.

5. Вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи К.Игамбергенов, вилоят ҳокимининг ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи (Ж.Садуллаев), вилоят бандлик бош бошқармаси (О.Артиқов), Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси (С.Палванов) ва туман (шаҳар)лар ҳокимликлари билан биргаликда 2021 йил 25 ноябрга қадар масканларни ўқув асбоб-ускуналари ҳамда жиҳозлар билан таъминласин.

6. Белгилансинки, масканларни ўқув асбоб-ускуналари ва жиҳозлар билан таъминлаш харажатлари Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, “Ёшлар дафтари”, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан 25 фоиздан тенг улушларда амалга оширилади.

7. Вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармаси (М.Искандаров):
касб-ҳунарга ўқитиш масканлари жиҳозлаш учун маҳаллий бюджет ҳисобидан ажратиладиган маблағларни ўз вақтида молиялаштирилишини; 
туман (шаҳар) ҳокимлари касб-ҳунарга ўқитиш масканларини ташкил этиш ва лозим даражада фаолият юритиши учун ажратилаётган маблағларнинг манзилли ва самарали сарфланишини таъминласин.

8. Вилоят ҳокимининг ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Ж.Садуллаев ҳудудларда ташкил этилаётган касб-ҳунарга ўқитиш масканларида ташкил этилаётган касблар бўйича, маҳаллалардаги ишсиз, муайян касб ва малакага эга бўлмаган ҳамда ўқиш истагида бўлган ишсиз фуқаролар рўйхатини шакллантирсин.

9. Вилоят бандлик бош бошқармаси (О.Артиқов) туман (шаҳар) ҳокимлари билан бирга жорий йилнинг 30 ноябрига қадар маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканларига замонавий талабларга жавоб берадиган, юксак малака, соҳада кўп йиллик иш тажрибаси ва юқори профессионал тайёргарликка эга бўлган мутахассисларни жалб қилсин.

10. Ташкил этилган касб-ҳунарга ўқитиш масканларини сақлаш ҳамда ўқиш жараёнларини ташкил этиш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар кейинчалик Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши инобатга олинсин.

11. Вилоят касбий таълимни ривожлантириш бошқармаси (И.Самандаров),  вилоят бандлик бош бошқармаси (О.Артиқов) билан биргаликда хориждан жалб этилган ўқитувчилар иштирокида касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ўқитувчилари учун маҳорат дарсларини ўтказиб борилишини таъминласин.

12. Касб-ҳунарга ўқитиш масканларини ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати вилоят ҳокимлигининг аппарат йиғилишларида муҳокама қилиб борилсин.

13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи К.Игамбергенов,  вилоят ҳокимининг ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Ж.Садуллаевлар зиммасига юклансин.

Вилоят ҳокими
Ф.Эрманов