image

Хоразмда футбол бўйича "Вилоят суди раисининг кубоги" ўтказилди.

date_range06.11.2021, 16:29


 “2021 йил – Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да аҳолини оммавий спорт турларига жалб этиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида давлат органлари, корхона, ташкилотларда спорт мусобақаларини ўтказиш яхши анъанага айланган.

Бу жараёндан Хоразм вилоят суди жамоаси ҳам четда қолмади. Судья ва суд ходимларининг жисмоний фаоллигини ошириш, уларни спортга кенг жалб қилиш мақсадида футбол бўйича “Вилоят суди раисининг кубоги” ўтказилди. 

Унда вилоят, туманлараро, туман(шаҳар) судларининг судья ва ходимларидан ташкил топган  жамоалар куч синашди.

Қизғин ўтган баҳслар якунига кўра кучли учталик аниқланиб, бир, икки ва учинчи  ўринни олган жамоаларга медал ва эсдалик совғалари берилди, ғолибларга эса вилоят суди раиси Б.Полванов томонидан “Вилоят суди раисининг кубоги” топширилди.