image

Янгиариқ туманида биринчи оилавий болалар уйи очилди

date_range05.11.2021, 16:21


 5 нафар болажонларни ўз бағрига олган Қурёзовлар оиласида бугун катта тантана. Мардон Қурёзов асли тадбиркор. Жорий йил Муҳтарам Президентимизнинг Хоразм вилоятига ташрифи чоғида юртдошимиз 2 нафар болажонларни ўз тарбиясига олиш истаги борлигини билдирган. Бу ҳақда хатто ота-онаси, фарзандлари ва турмуш ўртоғининг хам хабари бўлмаган. Меҳр -оқибат ва ўзаро ҳурмат рухида тарбияланаётган оила Мардон Қурёзовнинг таклифини ҳеч иккиланмасдан қабул қилишди ва 5 нафар болажонларни катта тантана билан кутиб олишди.

Болажонлар эндиликда ўз уйларида ота-она бағрида яшайди.

Очилиш тадбирида иштирок этган туман ҳокими А. Давлетов ва нуронийлар қўлларини дуога очиб, фарзандлар камолини, бахту- иқболини тиладилар.

ЯНГИАРИҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ