image

Халқаро турнирнинг 8-турида Хоразмлик шаҳматчи ғалаба қозонди.

date_range05.11.2021, 16:09
 Латвия давлати пойтахти Рига шаҳрида уюштирилаётган “Grand Swiss Tournament” халқаро турнирида қатнашаётган ўзбекистонлик шахматчиларнинг 8-тур натижалари:
GM Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон) – GM Нодирбек Абдусатторов – 0,5-0,5.
GM Жавоҳир Синдоров – GM Пётр Свидлер (Россия) – 0,5-0,5. GM Гукеш Доммаражу (Ҳиндистон) – GM Нодирбек Ёқуббоев – 0-1.
GM Вадим Звягинцев (Россия) – GM Шамсиддин Воҳидов – 1-0.
Кўриниб турибдики, хоразмлик гроссмейстер Нодирбек Ёқуббоев қора доналарда ўйнаб, ютуқга эришди. Бу унинг турнирдаги иккинчи ғалабасидир. Шунингдек, шахматчимиз ҳисобида тўртта дуранг ва иккита мағлубият бор. Жами очколари сони 4 та.