image

Хоразмда ҳоким қарорларининг 260 таси ҳақиқий эмас деб топилган.

date_range03.11.2021, 16:39
Хоразм вилоят судларининг жорий йилнинг ўтган 9 ойдаги фаолияти бўйича ўтказилган матбуот анжуманида вилоят маъмурий судининг судьяси Умрбек Ҳасанов маъмурий судлар фаолияти ҳақида маълумот берди. 
Унга кўра ўтган тўққиз ой давомида маъмурий судларда жами 1 минг 211 та ишлари кўриб тамомланган бўлиб, бу кўрсатгич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 минг 150 тага(51,2 %) камайган. Оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларнинг 415 таси, яъни 34,2 %и сайёр суд мажлисида кўриб чиқилиши таъминланган.Маъмурий судлар томонидан суд амалиётида ҳоким қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш бўйича 447 та ариза кўриб чиқилган ва шундан 260 таси қаноатлантирилган. Бу тоифадаги ишларнинг энг кўп 31,5 %и Урганч туманига тўғри келади. Ҳақийқий эмас деб топилган ҳоким қарорларининг асосий қисмини турар жойга нисбатан эгалик ҳуқуқини белгилаш ёки бекор қилиш ҳамда ер майдони ажратишга оид ишлар ташкил қилади.