image

Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари ўртасида кўрик-танлов ўтказилди.

date_range03.11.2021, 15:20

Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари ўртасида Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва ёнғинларни ўчириш йўналишида “Аълочи ходим” кўрик-танлови ўтказилди.

Кўрик-танловда ёнғин-қутқарув қисмлари ҳамда касбийлаштирилган ёнғин-қутқарув қисмларида смена бошлиқлари, йўриқчи қутқарувчилар ва қутқарувчи (ёнғин-ўчирувчи)лар ўзаро бахс олиб боришди.

Кўрик-танлов якунида йўналишлар бўйича ғолиблар аниқланиб, фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Биринчи ўринни эгаллаган ғолиблар республика босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритдилар.