Қўшкўпир деҳқон бозори ва Хонқа деҳқон бозорлари ҳусусийлаштирилиши маълум қилинди.
date_range03.11.2021, 13:32
Хусусийлаштиришга қадар тайёргарлик кўриш ва бозорларни сотувга қўйиш учун Бозорлар ва савдо мажмуаларини бошқариш офиси ташкил этилади. Зарур бўлганда, консалтинг ва аудиторлик компаниялари бозорларни баҳолашга жалб қилинади.
Ҳужжатга кўра, бозор ва савдо комплексларининг устав капиталида давлат улуши устун мавқега эга бўлган корхоналарнинг улуши мавжуд бўлганда, уларнинг улушлари белгиланган тартибда бошқарув органлари қарорлари асосида баланс қийматида устав фондидаги давлат улушини камайтириш ҳисобига маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ўтказилиб, яхлит пакетда савдога чиқариш кўзда тутилган.
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш