Гурлан туманида фуқаронинг устидан ёзган мурожаатларини қайтариб олиш эвазига 6 000 АҚШ доллари талаб қилган товламачи ушланди
date_range03.11.2021, 13:31
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гурлан тумани бўлими томонидан фуқаро Г.С. туман ҳокимлиги захирасидаги ер майдонида фуқаро Н.томонидан уй-жой қуриб бошланганлиги юзасидан туман ҳокимлиги ва кадастр идораларига йўллаган мурожаатларини қайтариб олиш ва барча даъволаридан воз кечиш эвазига ундан 6 000 АҚШ долларини товламачилик йўли билан талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш