Хоразмдаги судларга ўтган 9 ойда никоҳдан ажратишга оид 1534 та ариза келиб тушган ва улардан 939 таси қаноатлантирилган.

Инсон оилада дунёга келади, улғайиб камол топади. Энг аввало оила мустаҳкам, тинч бўлса жамият барқарор бўлади. Аммо, айрим оилалар кичик келишмовчилик ва ёшларнинг оилага тайёр эмаслиги каби сабаблар билан ажрашишга қарор қиляпди.
Вилоятда фуқаролик ишлари бўйича судларга ўтган 9 ойда никоҳдан ажратишга оид 1 минг 534 та ариза келиб тушган ва улардан 939 таси қаноатлантирилган. Аслида юзлаб эмас, битта оиланинг ажралиши ҳам кўп.
Шу сабабли вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси Ҳушнуд Балтаев Янгибозор тумани “Юқори бошқир” маҳалласида “Никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти ва ажримларнинг олдини олиш” мавзусида аҳоли билан учрашди.
Унда маҳалла фаоллари ва ёшларга мавзунинг асосий жиҳатлари тушунтирилди ҳамда бу каби суд иши фарзанднинг ким томонда қолиши, мол-мулкни бўлиш, алимент каби кўплаб томонлар муросасизлигида давом этадиган процесслар билан ўтиши ҳақида маълумот берилди.

Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш