Хоразм вилояти Урганч туманидаги Қорамон маданият марказида кўргазмали бўш иш ўринлар ярмаркаси бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоятдаги барча бандликка кўмаклашиш марказлари ва ҳудудларда тадбиркорлар ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулотлари ва бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар.
Тадбирни вилоят ҳокимининг ўринбосари К.Игамбергенов очиб берди ва аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларида фуқаролар учун яратилаётган шарт-шароитларга тўхталиб ўтди.
Ярмаркада туман маданият бўлими ходимлари томонидан ижро этилган куй-наволар барчанинг дилини хушунуд қилди.
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш