Хоразмда ўтказилаётган "Лазги" халқаро рақс фестивалига тайёргарлик кўриш учун 2 млрд сўм ажратилиши кўзда тутилган
date_range28.04.2022, 04:28
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 сентябрда “Лазги” халқаро рақс фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-4843-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг 2022 йил 19 апрелдаги 73-сонли баёни, халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2022 йил 24 апрелдаги VI-46-52-12-0-K/22-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бюджети кодексининг 126-моддасига асосан:
1. Жорий йилнинг 25 - 30 апрель кунлари Хива шаҳрида “Лазги” халқаро рақс фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун 2 000 000 000 (икки миллиард) сўм Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига ўтказиб берилишини таъминлаш учун вилоят маданият бошқармасига вилоят маҳаллий бюджетининг 2022 йил 1 январь ҳолатига эркин қолдиғи ҳисобидан ажратилсин.
2. Вилоят молия бош бошқармаси (Т.Бабаджанов) вилоят маҳаллий бюджетига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
5. Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи К.Игамбергенов зиммасига юклансин.
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш