image

Урганчдаги мониторда порнографик видео намойишига сабабчи бўлган фуқаро 13млн сўм жаримага тортилди.

date_range02.04.2022, 14:15

Жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар суди томонидан 1978 йилда туғилган И.И.га нисбатан маъмурий иш кўриб чиқилди. И.И. хусусий корхонада ҳайдовчи лавозимида ишлаб, қўшимача равишда корхонага тегишли мониторларга реклама жойлаш вазифасини бажариб келган. 31 март куни И.И. Урганч шаҳрининг Аль-Хоразмий ва Хонқа кўчаси чорраҳасида ўрнатилган реклама мониторига 20 тадан ортиқ видеоматериални жойлаган ва мониторда порнографик мазмундаги видео намойиш этилишига сабабчи бўлган.
И.И. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари(13 млн. 500 минг сўм) миқдорида жаримага тортилди. Видеоматериалларни мониторга жойлашда фойдаланилган мобил телефон ва симсиз интернет тармоғига уланиш аппарати давлат фойдасига мусодара қилинди.