image

Аҳоли сони Ўзбекистондан салкам 8 марта кам бўлган ҳудудда биздагидан кўра кўпроқ электр ишлаб чиқарилмоқда.

date_range27.07.2023, 23:58
26-июл куни Ўзбекистонда 12,3 минг МВт электр энергияси истеъмол қилинибди ва бу рекорд экан. Аномал иссиқ, аҳоли ўсяпти, янги домлар қуриляпти, рекорд бўлиши табиий.

Қизиқиб, Альбертадаги кўрсаткичларни титкиладим. Альберта электр тармоқлари оператори (AESO) сайтидаги маълумотларга кўра, айни дамда провинцияда 10,1 минг МВт истеъмол қилинаётган экан ва рекорд кўрсаткичи 12 минг МВтга тенг бўлган экан.

Тушунмадим, қандай қилиб 36 млн аҳоли истиқомат қиладиган Ўзбекистон ва 4,7 млн аҳоли яшайдиган Альбертанинг электр истеъмоли деярли бир ҳил? Ниманидир адаштиряпманми?

Генерацияни солиштирайлик. Кеча Ўзбекистонда 244 ГВт*соат энергия ишлаб чиқарилибди. Альбертада эса кунига ўртача 230 ГВт*соат ишлаб чиқариларкан. Мана бу ҳужжатда Альбертада йиллик генерация ҳажмини кўриш мумкин экан -- https://media.www.auc.ab.ca/prd-wp-uploads/Shared%20Documents/2022-TotalGeneration.pdf

~~~

Альберта электр тармоқлари оператори (AESO) нодавлат нотижорат ташкилоти бўлиб, тарқмоқларни бошқариш билан шуғулланаркан. Қаранг, тармоқни ҳукумат эмас, балки мутахассислар бошқараркан.

AESO сайтида электр энергияси истеъмоли, генерацияси ва улгуржи нархларини онлайн кузатиш мумкин.
— Жадвал кўринишида — http://ets.aeso.ca/ets_web/ip/Market/Reports/CSDReportServlet
— Чиройли графиклар кўринишида — https://aeso-portal.powerappsportals.com/data-portal-dashboard/

Бундан ташқари, провинцияда асосий генерация нуқталари, электр етказиб бериш тармоғи, подстанциялар ва бошқа инфратузилма объектларини ҳаритада кўриш мумкин экан — https://www.aeso.ca/assets/2023_AIES_Map.pdf