image

Каналимизда қилинган Урганч туманидаги мурожаат юзасидан расмий муносабат берилди.

date_range03.02.2022, 02:40
Ижтимоий тармоқлар орқали Урганч туманидаги, Боғдорчи, Жайхун, Тадқиқотчилар, Килловут ҳамда Оқ олтин маҳаллаларининг ички йўллари таъмирталаблиги тўғрисида мурожаатлар йўлланган эди. Ушбу мурожаатлар юзасидан Урганч тумани Ободонлаштириш бошқармаси қуйдагиларни маълум қилади.
Урганч туманида 2022 йилда ички хўжалик йўлларни таъмирлаш ишлари бўйича манзилли рўйхатга жами 134,610 км ички йўллар таъмирланиши киритилган. Хусусан,
 
Боғдорчи маҳалласидаги 
 
-Янги ҳаёт кўчаси иккинчи, учинчи йўлакларида 2,6 км; 
-Етти чинор кўчасида 1,4 км ички йўллар;
Жайхун маҳалласидаги 
-Тонг юлдузи кўчасида 1,5 км;
- Умид гулшани кўчасида 1 км;
-Ж.Мангуберди кўчасида 1,5 км, 
-А.Фитрат кўчасида 0,5 км;
Тадқиқотчилар маҳалласидаги
 
-Хонқа кўчасида 5 йўлак 1км;
- Зилол кўчаси 2 йўлакда 0,250 км, 
-Зилол кўчасида 0,350 км;-
-Умид кўчаси 0,3 км, 
Мардон 0,4 км, 
-Олтинсой кўчаси 0,450 км;
Оқ олтин маҳалласидаги 
-Лолазор кўчасида 0,9 км; -Лолазор кўчаси 2-3-4 йўлакларида 1,3 км; 
-Оқ олтин кўчасида 2 км; 
Оқ олтин кўчаси 1-2-3-4 йўлакларда 0,6 км;
- Юксалиш кўчаси 1-3-4 йўлакларда 1,2 км; 
Қоромон кўчаси 2-6 йўлакларида 1км;
 
Килловут маҳалласидаги
 
-Тошкент кўчасида 0,5 км;
-Ҳасос кўчасида 0,750 км;
-Ноёб кўчасида 0,750 км;
 
ички йўлларда таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.
Урганч тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.