image

Хоразмда пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйилди

date_range13.12.2025, 04:12
Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ДХХ, ИИБ ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир натижасида пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Тадбир давомида фуқаро Қ.Сга тегишли 3 та целлофан пакетларда жами:
— 1 дона “Королевский салют – 36 залпов”,
— 1 дона “Королевский салют – 49 залпов”,
— 4 дона “ВОЛК – 16 выстрелов”,
— 4 дона “САМАРКАНД – 13 выстрелов” номли хавфли салют пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Сифатсиз ва сертификатланмаган пиротехника воситаларидан фойдаланиш аҳолининг саломатлиги ва жамоат хавфсизлиги учун жиддий таҳдид туғдиради. Бундай маҳсулотларнинг таркиби ҳамда портлаш кучини назорат қилиш мумкин эмаслиги сабабли улар кўз ва қулоқнинг қаттиқ шикастланиши, куйишлар, оғир тан жароҳатлари, шунингдек ёнғинлар ва тартибсиз портлашларга олиб келиши эҳтимоли юқори.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.