Ўзбекистон ташқи қарзи рекорд даражага етди
date_range03.10.2025, 00:27
Марказий банкнинг 30-сентябр ҳолатига эълон қилган маълумотига кўра, мамлакатнинг умумий ташқи қарзи 72,2 млрд долларни ташкил этмоқда. Бу йилнинг I чорагида мазкур кўрсаткич 68,4 млрд доллар эди.Рекорд даражадаги қарзлар
Ташқи қарзларнинг 36,8 млрд доллари давлат ташқи қарзи, 35,4 млрд доллари эса корпоратив ташқи қарз ҳисобланади. Таққослаш учун, ўтган йилнинг мос даврида республика умумий ташқи қарзи 56,6 млрд доллар бўлиб, шундан 31 млрд доллари давлатга, 25,6 млрд доллари корпоратив секторга тўғри келган.
Жорий йил 1-июл ҳолатига кўра, ташқи қарз ҳажми аҳоли жон бошига ўртача 1 907 доллардан тўғри келмоқда.
Ўсиш суръатлари
2025-йил IIчорагида ташқи қарз 3,8 млрд долларга кўпайган.
2024-йил I ярми билан солиштирганда эса ўсиш 15,6 млрд долларни ташкил этмоқда.
Апрел–июн ойларида давлат қарзи 1 млрд долларга, бир йил давомида эса 5,8 млрд долларга ортган.
Корпоратив қарзлар эса чорак давомида 2,8 млрд долларга, йил давомида 9,8 млрд долларга кўпайган.
Марказий банк таҳлилига кўра, корпоратив ташқи қарзнинг катта қисми хусусий сектор томонидан давлат кафолатисиз жалб қилинган маблағлардан иборат.
“Халқаро валюта жамғармаси ҳамда рейтинг агентликлари Ўзбекистоннинг ташқи қарз юки ўртача даражада эканини, асосан имтиёзли шартларда жалб этилганини таъкидламоқда”, дейилади регулятор шарҳида.
Давлат қарзининг истиқболлари
Марказий банк прогнозига кўра, давлат ташқи қарзи 2025-йил якунида 45,1 млрд долларга етади. Бу кутилаётган ялпи ички маҳсулотга (125 млрд доллар) нисбатан 36,7 фоизни ташкил этади.
Жорий йилда 5,5 млрд доллар ташқи қарз жалб этилиши режалаштирилган. Шундан 3 млрд доллари бюджетни қўллаб-қувватлашга, 2,5 млрд доллари инвестиция лойиҳаларига йўналтирилади.
2026-йилда мамлакат ялпи ички маҳсулоти 140 млрд доллардан ортиши прогноз қилинмоқда. Шу шароитда давлат қарзининг ЯИМга нисбати 37,9 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда. Бу эса қарз ҳажми 53 млрд доллардан ошишини англатади
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш