image

Хоразмда тезкор тадбир давомида пиротехника воситалари аниқланди.

date_range26.09.2025, 01:27
Хоразм вилояти божхона бошқармаси масъул ходимлари томонидан вилоят ДХХ, ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида Хива туманида яшовчи фуқаро ёнида 1 дона қоғоз каробкада 20 дона “7 ШОТС” ёзувли, шунингдек, 2 дона “ВОЛК” ёзувли пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, пиротехника воситаларини ноқонуний олиб кириш, сақлаш ва улардан фойдаланиш қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.