image

Хоразмда 26 нафар фуқароларга 1,2 млрд сўм иш ҳақлари ундириб берилди

date_range26.09.2025, 01:24
Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан иш юритувидаги иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш тўғрисидаги ҳужжатлар ижросини таъминлаш доирасида кунлик ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 
Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг қарорларига асосан қарздор “Хоразмйўлқурилиш” МЧЖдан фуқаролар фойдасига иш ҳақи ундириш белгиланган. Суд қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Бюронинг Урганч шаҳар бўлими давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздор “Хоразмйўлқурилиш” МЧЖдан ундирувчи 26 нафар фуқаро фойдасига жами 1.281.524.959 сўм иш ҳақилари ундирилган ва ундирувчи фуқароларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилиши таъминланиб, ижро ишлари амалда тамомланди.
 
Мисол учун, Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 18.07.2025 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор “Хоразмйўлқурилиш” МЧЖдан ундирувчи Ш.Яхшимуратова фойдасига жами 240 млн сўм иш ҳақи ундириш белгиланган бўлиб, давлат ижрочилари томонидан амалга оширилган ижро ҳаракатлари натижасида суд ҳужжатида кўрсатилган иш ҳақи суммаси тўлиқ ундирилиб, ундирувчи фуқаронинг банк пластик картасига ўтказиб берилган.