Ўзбекистонликларнинг кредит скоринг баҳоси “ўртача” чиқди
date_range19.08.2025, 14:20
-large.jpg)
Ўзбекистонда 2025 йилнинг биринчи ярмида 1 миллион нафарга яқин фуқаро ўз кредит тарихини текширтирди.
Кредит-ахборот таҳлилий маркази маълумотларига кўра, кредит ҳисоботларидан фойдаланганлар сони 957 402 нафарни ташкил этди. Шундан 99 фоизи жисмоний шахслар, 1 фоизи эса юридик шахслардир. Кредит ҳисоботларидан фойдаланганлар сони 2024 йилнинг шу даврига (400 950) нисбатан қарийб 2,4 баробарга ошди.
Ёш тоифасига кўра бу қуйидагича бўлди:
–26—35 ёшдагилар — 41 фоиз (388 456 киши),
–36—45 ёшдагилар — 23 фоиз (222 247 киши),
–16—25 ёшдагилар — 22 фоиз (205 009 киши),
–46—55 ёшдагилар — 9 фоиз (88 093 киши),
–56 ёш ва ундан катталар — 5 фоиз (44 940 киши).

Кредит бюросидан ҳеч қандай сабабларни кўрсатмасдан, йилига фақат бир марта текинга ва исталганча пуллик асосда ўз кредит тарихингиз тўғрисидаги маълумотни олиш мумкин.

Ҳудудлар кесимида энг кўп мурожаат Тошкент шаҳрида қайд этилган — 19,4 фоиз, ундан кейинги ўринларни Тошкент вилояти (11,9 фоиз) ва Самарқанд вилояти (8,3 фоиз) эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, кредит скоринги — бу мижознинг кредитни тўлай олиш қобилиятини балл бериш орқали баҳолаш тизими. Мижозга бериладиган баллар муддати ўтган қарздорликнинг мавжуд ёки йўқлиги, шунингдек, даромадлар, фаолият тури, ёш ва турмуш ҳолати ва бошқа шу каби омилларга боғлиқдир.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш