image

Урганч туманида чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаган ҳайдовчига нисбатан 4 млн 120 минг сўм жарима белгиланди.

date_range19.08.2025, 02:35
Хоразм вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Урганч туман бўлими давлат инспекторлари томонидан ўтказилган Экологик назорат рейд тадбирлари давомида фуқаро Б.С томонидан ўзи бошқарувида бўлган юк автомашинасида чиқинди полигонларига жойлаштирилиш керак бўлган чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаганлик ҳолати аниқланди.

Аниқланган ҳолат юзасидан фуқаро Б.С га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 91пр1-моддаси 3-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб базавий ҳисоблаш миқдорининг ун баробари миқдорида яъни 4.120.000 сўм жарима белгиланди.

Фуқароларни чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташламасликлари тўғрисида ОГОҲЛАНТИРАМИЗ !!!