Халқаро тил сертификати йўқ ўқитувчиларни ишдан бўшатмаслик бўйича вазирликка сўров юборилди
date_range31.07.2025, 14:03
Сертификатсиз бўлган тажрибали хорижий тил ўқитувчилари билан тузилган меҳнат шартномаларининг бекор қилинаётгани ҳолатлари бўйича касаба уюшмаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига расмий мурожаат билан чиқди.Президентнинг 2021 йил 19 майдаги 312-сонли қарорида 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб хорижий тиллар йўналишлари бўйича дарс берувчи ўқитувчилардан камида B2 даражадаги тил сертификати талаб қилинаётгани, акс ҳолда улар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилиниши таъкидланган.

Касаба уюшмаси томонидан вазирликлардан қуйидагилар сўралган:
—B2 сертификатига эга бўлмаган хорижий тил ўқитувчилари билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилиш жараёнини тўхтатиш ва бу бўйича расмий кўрсатма бериш;
—бундай ўқитувчиларнинг меҳнат ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;
—амалга оширилган чора-тадбирлар юзасидан расмий ахборотни тақдим этиш ва уни жамоатчиликка етказиш.
Юқоридагилар бўйича чоралар 2025 йил 11 август санасига қадар кўриб чиқилиши ва ахборот берилиши сўралган.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш