Хоразмда божхона тўловидан қочишга бўлган уриниш наф бермади
date_range28.07.2025, 16:26
Хоразм вилоятида фаолият юритаётган корхоналардан бири томонидан хориждан олиб келинган “Юк машинаси учун эҳтиёт қисмлар” товарларига нисбатан тақдим этилган божхона юк декларацияси ва унга илова қилинган ҳужжатлар вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан ўрганилганида, тайинланган экспертиза хулосасига кўра, мазкур товарнинг ТИФ ТН коди нотўғри таснифланганлиги аниқланди. Яъни мазкур товарлар аслида “Юк машинаси учун эҳтиёт қисмлар” эмас балки бўлакларга ажратилган бир бутун юк транспорт воситаси эканлиги маълум бўлди. Натижада 2 миллиард сўмдан ортиқ миқдорида қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.Мазкур ҳолат Жиноят ишлари бўйича Урганч туман судида кўриб чиқилиб, корхона масъули Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари асосида ҳуқуқбузарлик содир этган деб топилди.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш