Ақчакўлда фожиа: она ва икки фарзанди сувда ҳалок бўлди
date_range28.07.2025, 14:14
Қорақалпоғистондаги Ақчакўл сув ҳавзасида 36 ёшли аёл ҳамда унинг 10 ва 13 ёшли қизлари чўкиб кетди. Оила кўлга шахсий қайиғи билан тушган, бироқ у кўл ўртасига борганда эҳтиётсизлик оқибатида чўкиб кетган. Ҳолат бўйича жиноий иш очилди.Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа ва Беруний туманлари орасида жойлашган Ақчакўл сув ҳавзасида бир оиланинг 3 нафар аъзоси чўкиб кетди. Бу ҳақда Gazeta’га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Қайд этилишича, 23 июль куни соат 15:00 атрофида Беруний туманида яшовчи 38 ёшли эркак Ақчакўл кўлига турмуш ўртоғи фарзандлари ва жиянлари билан дам олиш мақсадида борган. У кўлга ўзининг шахсий қайиғи билан тушган, бироқ қайиқ кўл ўртасига борганда эҳтиётсизлик оқибатида чўкиб кетган.
Оқибатда эркакнинг 36 ёшли турмуш ўртоғи З.Р. ҳамда 10 ва 13 ёшли қизлари сувга чўкиб, воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 102-моддаси (Эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш