Хоразмда 2025 йилда содир бўлган ЙТҲлар юзасидан маълумот берилди.
date_range27.07.2025, 14:40
Вилоят ҳудудида 2025-йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилган. Хусусан:2067 дона янги турдаги йўл белгилари ўрнатилган, 676 дона эскирган йўл белгилари алмаштирилган, 19 та жойга светофор қурилмаси ва 23 та мактаблар олдига кўчма светофорлар ўрнатилган, 509 331 м2 йўл чизиқлари чизилган, 496 та пиёдалар ўтиш жойи қайта тикланган, 984 405 м2 йўл қатнов қисми таъмирланган, 20,8 км узунликда пиёдалар йўлакчаси (тратуар) ва 12,4 км узунликда велосипед йўлкаси (тасма) ташкил этилган, 38 км автомобил йўллари сунъий ёритилган, 130 та жойга сунъий нотекисликлар ҳамда 44 та мактаблар олдиларидаги тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойларига баланд қавариқ пиёдалар ўтиш жойлари ташкил этилан.
Бундан ташқари, давлат аҳамиятига молик автомобил йўлларида, қарама-қарши йўналишга чиқиб, қувиб ўтиш билан боғлиқ содир этилиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида “Хоразм тажрибаси” сифатида 3500 та (17 км) қарама-қарши йўналишни ажратувчи конус типидаги йўл устунчалари ўрнатилган. Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида ўтказилган тадбирлар давомида транспорт воситаларини бошқариш, йўлларда ҳаракатланиш қоидаларини бузган 148490 нафар ҳайдовчилар аниқланиб, мамурий тартибда чоралар кўрилган. Бу йўналишда олиб борилган тадбирларга қарамасдан йўл транспорти ҳодисалари Урганч шаҳри (17-20), Гурлан (6-7), Шовот (4-7), Хива (1-4), Урганч (15-18), Қўшкўпир (5-9), Боғот (5-11), Янгибозор (4-6), Тупроққалъа (5-12) туманлари ҳисобига вилоятда 25 тага, яъни 26.6 фоизга (94-119) ошган. Ушбу йўл-транспорт ҳодисаларида 46 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 73 нафари жароҳатланган.
Содир этилган жами 119 та йўл-транспорт ҳодисаларининг 24.3 фоизи, (29 та) тезликни ошириш, 3.3 фоизи (4 та) автомобилни маст ҳолда бошқариш, 10 фоизи (12 та) светофор ёки йўл белгисига риоя қилмаслик, 13.4 фоизи (16 та) қарама-қарши йўналишга чиқиш оқибатида келиб чиққан.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш