image

Мактабдаги сўнгги 6 йиллик ўртача баҳолар тест синовлари балига қўшилмайдиган бўлди

date_range21.07.2025, 21:37
19 июль куни қабул қилинган Президент фармони билан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги “Олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида абитуриентларнинг таълим тўғрисидаги ҳужжатларига қўйилган баҳоларини инобатга олиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ўз кучини йўқотиши белгилаб қўйилди.

2021 йилги қарорга кўра, 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб абитуриентларнинг шаҳодатномаларидаги сўнгги 6 йиллик баҳоларининг ўртача кўрсаткичи ўқишга киришда инобатга олиниши ва тўпланган баллга ўртача баҳо қўшиб берилиши керак эди. 2023 йилда бу тартиб 2 йилга кечиктирилган.

19 июлдаги фармон билан эса 2021 йилги ушбу қарор бутунлай бекор қилиниб, шаходатномадаги баҳолар имтиҳонларда инобатга олинмайдиган бўлди.