image

Хоразмда суд томонидан бекор қилинган қарорлар юзасидан маълумот берилди.

date_range16.07.2025, 11:35
2025 йилнинг ўтган 6 ойи давомида Хоразм вилоят судлари томонидан одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилди. Жумладан, вилоят ва жиноят ишлари бўйича туман(шаҳар) судлари томонидан 2025 йилнинг биринчи ярмида мансабдор шахсларнинг маъмурий жазо қўллаш ҳақидаги жами 9745 та қарори кўриб чиқилиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлмаганлиги сабабли 673 та қарор бекор қилинган.

Хусусан, Солиқ органларининг 207 та, ИИБнинг 406 та,  Кадастр агентлиги бошқармасининг 32 та ва бошқа органларнинг 28 та қарорлари суд томонидан бекор қилинган.

Вилоят маъмурий суди ва Урганч туманлараро маъмурий суди томонидан 2025 йилнинг биринчи ярми давомида ҳокимликларнинг 25 та, Солиқ органларининг 26 та, Кадастр агентлиги вилоят бошқармасининг 45 та, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг 47 та, Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармасининг 2 та, Бош прокуратура ҳузуридаги мажбурий ижро бюросининг 4 та, Қурилиш вазирлиги тизимидаги идораларнинг 19 та қарорлари  ва бошқа идораларнинг 6 та қарорлари ҳақиқий эмас деб ва мансабдор шахсларининг ҳаракати (ҳаракацизлиги) қонунга хилоф деб топилган.

Мазкур ишлар юзасидан суд таъсир чоралари қўлланилиб, вилоят судлари томонидан ишларни кўриш жараёнида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан айбдор мансабдор шахсларга нисбатан 169 та хусусий ажрим чиқарилган ва юқори ташкилотларига 16 та тақдимнома киритилган.