image

Урганчда фуқарога салкам 628 млн. сўмлик иш ҳақи ундириб берилди

date_range05.07.2025, 19:20
Мажбурий ижро бюроси Урганч шаҳар бўлими иш юрутувида Хоразм вилоят судининг 25.06.2025 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “Урганчтрансгаз” УКдан ундирувчи Н.Ж. фойдасига мажбурий прогул кунлари учун 240.712.386 (солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ундирган ҳолда) сўм иш ҳақи, иш ҳақларининг кечиктирилгани учун 372.054.482 (солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ундирган ҳолда) сўм компенсация, маънавий зарар учун 10.000.000 сўм, адвокат хизмати учун 5.000.000 сўм ва даъво ариза беришда тўланган 37.500 сўм почта харажати, жами 627.804.368 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд эди. 

Ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида  ундирувчига ижро ҳужжатида кўрсатилган пуллар тўлиқ ундириб берилиши таъминланди.

Икромбек Худойберганов, Бюронинг Урганч шаҳар бўлими давлат ижрочиси