Давлат божхона чегарасидан қанча миқдорда товар ва валюта олиб чиқишга рухсат этилади?
date_range18.06.2025, 02:06
Ўзбекистон Республикаси ВазирларМаҳкамасининг 2018-йил 30-январдаги“Жисмоний шахслар томониданЎзбекистон Республикаси нақд валютасива нақд чет эл валютасини ЎзбекистонРеспубликасининг божхона чегарасиорқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетишқоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги 66-сонли қарорига кўра, жисмоний шахслартомонидан эквиваленти 100 000 000 (юзмиллион) сўмга тенг ёки унданошмайдиган миқдордаги нақд валютамаблағларини ЎзбекистонРеспубликасидан ташқарига божхонаназорати қоидаларига риоя этилганҳолда чекловларсиз олиб чиқилади.Қуйидаги ҳолатларда мамлакатҳудудидан чекловларсиз валюта олибчиқишга рухсат этилади:
► резидентлар томонидан — хорижийдавлатларга хизмат сафарига кетаётганҲукумат делегацияси аъзолари учунВазирлар Маҳкамасининг фармойишиасосида;
► норезидентлар томонидан— Ўзбекистон Республикасига киришчоғида расмийлаштирилган йўловчибожхона декларацияси асосидадекларация қилинган маблағлардоирасида, шунингдек, республикадабелгиланган тартибда ташкил қилинганхалқаро мусобақалар (танловлар, олимпиадалар) совриндорлари ёкиқатнашчилари томонидан маблағларнингқонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатларасосида.
Бунда норезидент жисмоний шахслартомонидан Ўзбекистон Республикасигакириш чоғида тўлдирилган йўловчибожхона декларациясида кўрсатилганнақд валюта маблағларидан республикаҳудудида қонунчилик ҳужжатларидабелгиланган талабларга мувофиқфойдаланилган қолдиқ миқдоридоирасидаги нақд валюта маблағлариниЎзбекистон Республикаси ҳудудиданолиб чиқишга йўл қўйилади.
Жисмоний шахслар ЎзбекистонРеспубликасининг божхона чегарасиданўтаётганларида нақд валютамаблағларининг ҳаққоний ва тўғридекларацияланганлиги учунқонунчиликда белгиланган тартибдажавоб берадилар.
Жисмоний шахс томонидан республикагаолиб кириладиган, божхона тўловларигатортилмайдиган товарларнингчегараланган нормалари қуйидагиларданиборат:
Ўзбекистон Республикасининг халқароаэропортлари божхона чегаралариорқали олиб ўтишда — 2 000 (икки минг) АҚШ доллари;
Ўзбекистон Республикаси Давлатчегараларининг темир йўл ва дарёбожхона чегаралари ўтиш пунктлариорқали олиб ўтишда — 1 000 (бир минг) АҚШ доллари;
Ўзбекистон Республикаси Давлатчегараларининг автойўл (пиёда) божхоначегаралари ўтиш пунктлари орқали олибўтишда — 300 (уч юз) АҚШ доллари;
халқаро курьерлик жўнатмалари орқалижисмоний шахслар номига келаётгантоварлар учун — бир календарь чоракмобайнида 1 000 (бир минг) АҚШдоллари;
халқаро почта жўнатмалари орқалижисмоний шахслар номига келаётгантоварлар учун — 100 (юз) АҚШ доллари.
Шунингдек, божхона декларациясинитақдим этмаган ҳолда республикаданжисмоний шахслар томонидан олибкетиладиган товарларнинг чекланганнормалари 5 000 (беш минг) АҚШдоллари миқдорида.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш