Чет элда ишлаш осонлашяптими? Меҳнат миграциясига оид 5 та муҳим факт
date_range17.06.2025, 16:53
Мамлакат фуқароларининг чет элдаишлашини енгиллаштириш, уларга қулайшарт-шароит яратиш, меҳнатмиграциясидан қайтганларни иш билантаъминлаш ва қайта жамиятгамослашишларига ёрдам беришмақсадида Ташқи меҳнат миграциясиагентлиги ташкил этилди. Бу агентликКамбағалликни қисқартириш ва бандликвазирлиги ҳузурида фаолият юритади. Қуйида “Хорижда иш” платформасинингқулайликлари ҳақида 5 та муҳим факткелтириб ўтамиз.1. Меҳнат мигрантларига молиявийёрдам кўрсатиляпти
“Хорижда иш” электрон платформасидарўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилганмеҳнат миграцияси орқали чет элгаишлашга кетаётган фуқароларгамолиявий ёрдам кўрсатилмоқда. Улархорижий тил ёки касбий малакаимтиҳонларини муваффақиятлитопшириб, сертификат олган тақдирда —базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваригача, ишчи визарасмийлаштириш харажатлари учун 5 бараваригача, ва йўл чиптаси учун 2 бараваригача компенсация олишҳуқуқига эга. Бу механизм миграцияхаражатларини камайтириш вафуқароларни қўллаб-қувватлашгақаратилган.
2. Кам таъминланганлар учун суғуртахаражатлари қоплаб берилади
Ташкиллаштирилган меҳнат миграциясигакетаётган ва “Темир дафтар”, “Аёллардафтари”, “Ёшлар дафтари” ёки “Камбағалоилалар реестри”га киритилганфуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва бошқатаваккалчиликларини суғурталаш учундавлат томонидан субсидия ажратилади. Ҳар бир суғурталанган фуқаро учунйилига 300 минг сўмгача миқдордагисуғурта мукофоти давлат ҳисобиданқоплаб берилади. Бу орқали камтаъминланган аҳоли қатламига меҳнатмиграциясида хавфсизлик ва молиявийҳимоя кафолати яратилади.
3. Ҳуқуқлари бузилган фуқароларгаюридик ёрдам кўрсатилади
Чет элда ишлаш давомида зўравонлик, мажбурий меҳнат, камситиш ёкиҳуқуқбузарликларга дучор бўлган, шунингдек мураккаб молиявий аҳволдақолган, ҳужжатларисиз ва яшаш учунмаблағсиз бўлган Ўзбекистонфуқароларига адвокат, юридик ёкиҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлархизматлари учун давлат томонидан тўловамалга оширилади. Бу билан уларнингҳуқуқий ҳимояси таъминланади. Шунингдек, Камбағалликни қисқартиришва бандлик вазирлиги манфаатдоридоралар билан биргаликда субсидия вакомпенсация тартибини икки ой муддатдабелгилаб бериши лозим.
4. Оғир аҳволда қолган мигрантларучун марказлар очилади
Mеҳнат мигрантларини моддий ваҳуқуқий жиҳатдан янада самаралиқўллаб-қувватлаш мақсадида БуюкБритания (Лондон), Германия (Берлин), Туркия (Истанбул) ва Саудия Арабистони(Ар-Риёд) шаҳарларида Ташқи меҳнатмиграцияси агентлигинингваколатхоналари ёки ҳуқуқий ҳимоямарказларини очиш белгиланган. Буташаббус доирасида тегишлимамлакатлар билан музокаралар олибборилади. Марказлар орқали оғирвазиятга тушиб қолган фуқароларгаҳуқуқий, ахборот ва моддий ёрдамкўрсатилиши кўзда тутилган.
5. Меҳнат мигрантлари учун махсусмобил илова яратилади
Меҳнат мигрантларига амалий ёрдамкўрсатишни янада осонлаштиришмақсадида махсус мобил илова яратишрежалаштирилган. Ушбу илова орқалифуқаролар:
- бўлиб турган мамлакатдаги бошқаватандошлар билан онлайн мулоқотқилиши,
- ўша мамлакатдаги бўш иш ўринларитўғрисида маълумот олиши,
- пул ўтказмалари амалга ошириши ва оғирҳаётий аҳволга тушиб қолганда ёрдамкўрсатувчи ташкилотлар биланбоғланиши мумкин бўлади.
Юқорида келтирилган 5 та факт меҳнатмиграциясини самарали ташкил этиш вафуқароларни қўллаб-қувватлашборасида давлат томонидан амалгаоширилаётган аниқ ва мақсадличора-тадбирлардан далолат беради. Ташқи меҳнат миграцияси агентлигифаолияти, молиявий ёрдаммеханизмлари, суғурта ва ҳуқуқий ҳимоя, шунингдек, хориждаги ваколатхоналар вамобил илова каби ташаббуслар меҳнатмигрантларининг ҳуқуқлари, хавфсизлигива фаровонлигини таъминлашга хизматқилади. Бу эса фуқароларнинг чет элдаишлаш имкониятларини кенгайтириш, уларнинг қонуний ва шаффоф тарздахорижий меҳнат бозорига чиқишигатуртки бўлади.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш