image

“Хоразм” 8-ўринга кўтарилиб олди

date_range07.06.2025, 18:27
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси баҳслари 11-тур якунланганидан сўнг қисқа муддатга танаффус олганидан хабарингиз бор.
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси миллий чемпионатимизнинг 4-тури доирасида қолдирилган “Қизилқум” — “Хоразм” клублари учрашувини ташкил этди.  
Мазкур баҳсда “Хоразм” сафарда ўйнаган бўлса-да, Ҳумоюнмирзо Иминов, Мурод Бобожонов ва Ҳазратжон Турсунқулов урган голлар эвазига 3:0 ҳисобида “Қизилқум”ни енгди.  
Шу тариқа, ушбу жамоаларнинг ўйини 11 тага етиб, “Хоразм” 14 очко билан Суперлига жадвалининг саккизинчи ўрнига чиқиб олди. "Қизилқум" эса 11 очко билан 13-ўринга тушиб кетди.  
Маълумот ўрнида: Суперлиганинг 12-тур ўйинлари 13-15 июнь кунлари ташкил этилади. Унда қуйидаги учрашувлар бўлиб ўтади:
13 июнь:  
ОКМК – “Шўртан”,  
“Сурхон” – “Нефтчи”;
14 июнь:  
“Бунёдкор” – “Пахтакор”,  
“Қизилқум” – “Сўғдиёна”, “Насаф” – “Навбаҳор”;
15 июнь:  
“Хоразм” – “Динамо”,  
“Бухоро” – “Андижон”, “Қўқон-1912” – “Машъал”