Хоразмда ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган “уддабурон” қўлга тушди.
date_range26.05.2025, 13:10
Тошкент шаҳар Адлия бошқармасида оддий алоқа оператори лавозимида ишлаб келган, 1992 йил Урганч шаҳрида туғилган шахс Хонқа туманида истиқомат қилувчи фуқарони ўзининг мансабдор яқин танишлари орқали ички ишлар органларига мўмай пул эвазига осон ишга киритиб қўйишни ваъда қилади. Қолаверса, бу “уддабурон” шахс лавозимларнинг мавқеи ва мансабига қараб ўзича нарх ҳам белгилаб, оддий аскарлар таркибидаги лавозимларга киритиб қўйиш учун 1500 АҚШ доллари, офицерлар таркибидаги лавозимларга ишга қабул қилиш учун эса 2000 АҚШ доллари талаб қилган. ДХХ Хоразм вилояти бўйича бошқармаси томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “уддабурон” адлия ходими воситачи орқали 1900 АҚШ доллари ва 1 млн. 295 минг сўм олган вақтида ушланди. Қилмиш қидирмиш деганларидек, ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш