Президент кибержиноятларга қарши курашиш бўйича муҳим қарорни имзолади
date_range08.05.2025, 16:08
Интернет орқали амалга ошириладиган кибержиноятлар сони ортиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Энди бу хавфларга қарши янада қатъий чоралар кўрилади.Бу борада Президент томонидан махсус қарор имзоланди. Унга кўра:
– кибержиноятларни барвақт аниқлаш ва тўхтатиш учун тезкор гуруҳ ташкил этилади, унда Марказий банк, ИИВ ва тўлов тизимлари мутахассислари иштирок этади;
– бу йўналишда алоҳида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади;
– ахборот хавфсизлиги талабларига амал қилмаган ташкилотларга нисбатан жавобгарлик кучайтирилади.
– мавжуд қонунлар қайта кўриб чиқилади ва янада мустаҳкамланади.
Бундан кўзланган мақсад фуқароларни интернетдаги алдов ва жиноятлардан ҳимоя қилиш, ахборот маконида хавфсизликни таъминлашдир.
Ҳар биримиз киберхавфсизликка масъулмиз. Сизни ҳам шахсий маълумотларингизни эҳтиёт қилишга чақириб қоламиз!
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш