image

Хоразмда "Қизил Китоб" га киритилган "Чўл Миққий" қушини ноқонуний сотаётган фуқаро жаримага тортилди

date_range28.12.2024, 15:37
Хоразм вилоят прокуратураси, вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Назорат инспекцияси Тезкор гуруҳи ҳамда Миллий Гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари давомида Ҳазорасп туманида яшовчи фуқаро Қ.Р ижтимоий тармоқлар орқали "Қизил Китоб" га киритилган "Чўл Миққий" қушини  сотаётган ҳолатда ушланди.
Аниқланг ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 92-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари яъни 1 миллион 875 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди. 
Ҳуқуқбузардан олиб қўйилган "Чўл миққий" қуши ҳозирда соғлом ҳолатда "Хоразм миллий табиат боғи" га топширилди. 

Хоразм вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати