image

“Урганч аэропорти” чегара божхона постида учувчисиз учиш аппарати ушлаб қолинди

date_range13.12.2024, 11:07
“Урганч аэропорти” чегара божхона пости орқали хорижий давлатдан кириб келган шахснинг қўл ва юк сумкалари божхона назоратидан ўтказилганида, божхона ходимининг оғзаки сўрови пайтида айтилмаган, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган  1 дона “Drone Pro” русумли учувчисиз учиш аппарати (дрон) (2 дона  қувватлантиргичи ва 2 дона батареяси билан) ҳеч қандай рухсатномасиз Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётганлиги аниқланди. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.