image

Хоразмда 9 350 та пиротехника воситалари аниқланди.

date_range12.12.2024, 14:01
2024 йил 05 декабрь куни Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси болалар билан ишлаш булими Хива ва Хазорасп туман инспектор-психологлари томонидан мустақил равишда вилоят миқёсида пиротехника буюмларининг ноқонуний айланишини олдини олиш бўйича ўтказилган профилактик тадбир давомида 2007 йилда туғилган, Урганч шаҳрида яшовчи Ю. Б. , М. О. ва Урганч туманида яшовчи Х. М. исмли шахслар Урганч шахар  Хамид Олимжон кўчасида харакатланиб бораётиб ўз хатти харакатлари орқали шубха уйғотганлиги учун тўхтатилиб холислар иштирокида нарса буюмлари кўздан кечирилганида унинг ёнидан оқ қора селофан пакетда хориж давлатларида ишлаб чиқарилган жами 17 та қадоқланган қутига  жойланган 9 350 (тўққиз минг уч юз эллик) та “БРИТАНИК” маркали пиротехника воситалари аниқланиб тегишли ҳужжатлар асосида расмийлаштирилди.