Давлат органларининг очиқлиги ва ҳисобдорлигини таъминлашда жамоатчилик назоратининг аҳамияти
date_range10.12.2024, 13:13
Бугунги кунда мамлакатимизда давлат органлари фаолиятида очиқлик ва ҳисобдорликни таъминлаш, улар устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари яратилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги тўғрисида”ги, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонунлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари бу соҳадаги фаолиятни тартибга солади.Очиқлик демократик давлатнинг асосий принципларидан бири бўлиб, давлат органлари фаолиятида шаффофлик ва масъулиятни таъминлаб беради. Жамоатчилик назорати бу жараёнларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Жамоатчилик назорати муайян бир жамият аъзоларининг ўша жамиятда белгиланган қоида ва меъёрларга амал қилиниши, ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлаш учун бошқа жамият аъзоларининг хатти-ҳаракатларини кузатиш, баҳолаш ва тартибга солишга нисбатан қўлланилади.
Дaвлaт ва жамият ўртасидаги ўзаро самарали алоқани таъминлаши мумкин бўлган таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, давлат бошқаруви органлари фаолиятида очиқлик ва шаффофликни оширишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони муҳим аҳамият касб этади.
Мазкур Фармон билан барча давлат органлари ва ташкилотлари томонидан Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати (ҳозирда 35 та) тасдиқланди ва уларнинг ўз фаолиятига оид ҳисоботларни расмий веб-сайтларига жойлаштириши, кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиши тартиби, жамоатчилик кенгашлари фаолияти юзасидан маълумотлар жойлаштириб борилиши белгилаб берилди.
Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига “E-qaror”электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан республикамизнинг барча ҳокимликларида “E-qaror” электрон тизими жорий этилиши ҳокимликлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлашда муҳим ўрин тутиб, жамоатчилик назоратини амалга оширишда самарали механизмлардан бирига айланиб улгурди.
Фуқаролик жамиятида кишиларнинг фаоллиги, ижтимоий ҳодисаларга бефарқ бўлмаслиги, давлат органларида ишлаётган ҳар бир раҳбар ходим ўз фаолиятининг жамоатчилик назорати остида эканини чуқур ҳис этиши жамият ривожида муҳим ўрин тутади. Ўзбекистон Республикасининг“Жамоатчилик назоарти тўғрисида”ги қонунидаҳам давлат органларига мурожаатлар ва сўровлар,жамоатчилик эшитуви, жамоатчилик экспертизаси, жамоатчилик муҳокамаси, жамоатчилик мониторинги каби жамоатчилик назорати шакллари белгиланган. Мана шу норма ва ваколатнинг ўзи давлат бошқаруви органлари фаолиятида очиқлик ва ошкораликни таъминлашда етарли асосдир.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги тўғрисида”ги қонунида давлат органлари томонидан тақдим этиладиган ахборотдан ҳамманинг фойдаланиши мумкинлиги, унинг ўз вақтида берилиши ва ишончлилиги, улар фаолиятининг ошкоралиги ва шаффофлиги, ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш эркинлиги, мазкур органлар фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этишда фуқароларнинг ўз шаъни ва қадр-қимматини тажовузлардан, ўз шахсий ҳаётига аралашувлардан ҳимоя қилишга бўлган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, шунингдек фуқаролар ва юридик шахсларнинг ўз ишчанлик обрўсини ҳимоя қилишга бўлган ҳуқуқларига риоя этишга асосланган.
Президентимизнинг “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори, Openbudget.uz ахборот порталининг ишга туширилиши ҳам мазкур соҳадаги ишлар самарадорлигини янада оширишга муҳим аҳамият касб этмоқда. Хусусан, ижтимоий инфратузилмадаги камчиликлар манзилли ҳал этиш лойиҳалари аҳолининг талаб ва таклифлари асосида шакллантирилиши, дастурда қатнашган, лекин ғолиб бўлмаган лойиҳалар келгуси йил бюджетини шакллантириш учун тайёр таклифбўлиши мумкинлигини алоҳида қайд этиш лозим.
Шунингдек, мазкур жараёнларда ОАВ, ижтимоий тармоқларнинг ҳам ўрни, аҳамияти кундан кунга ортиб бормоқда. Улар томониданкўтарилаётган жойлардаги камчилик ва муаммоларҳал қилинишига эришилмоқда.
Шу билан бирга, амалдаги қонунчиликдажамоатчилик назоратини қонун талабларига риоя қилган ҳолда, оммавий ва очиқ, холис ва беғараз, давлат органлари фаолиятига асоссиз аралашувсиз, уларга ғайриқонуний таъсир кўрсатишларсиз амалга ошириш белгиланган.
Хулоса қилиб айтганда, жамоатчилик назоратидавлат органларининг жамиятда белгиланган қоида ва меъёрларга амал қилиб, жамият манфаатлари йўлида хизмат қилишида, коррупцияни ва давлатнинг мансабдорлари томонидан ўз лавозимини суистеъмол қилинишини олдини олишда муҳим рол ўйнайди. Натижада фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари вақонуний манфаатлари устуворлигини таъминланиб, давлат органларига нисбатан уларнинг ишончиошади ва бошқарув сифати яхшиланади.
Сардор АИТБОЕВ,
Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази
Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси етакчи мутахассиси
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш