Жорий йилнинг 27-30-ноябр кунлари Тошкент вилоятида катталар ёш тоифасида 16 та жамоа ўртасида Ўзбекистон кубоги ўтказилди.Қувонарлиси, алоҳида жамоа сифатида иштирок этган, таркибида 16-18 ёш ўқувчи-спортчилари бор Урганч ОПСТТМ жамоаси, асосий таркиби ҳарбий хизматчилардан иборат Андижон, Навоий, Наманган вилояти ҳамда Тошкент шаҳри жамоаларини мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритишди
Натижалар:
Эркаклар:
🥇 Тошкент вилояти
🥈 Урганч ОПСТТМ
🥉 Хоразм вилояти
Аёллар:
🥇 Боғот ОМСТБДИМИ
🥈 Наманган вилояти
🥉 Навоий вилояти
Мутахассислар эътиборини жалб қилган спортчиларимиз қуйидаги номинациялар бўйича тақдирланди:
"Энг ёрқин техникали ўйинчи" - Улуғбек Сапаев (ОПСТТМ)
"Энг зўр марказий ҳужумчи" - Ғайратбек Ражабов (ОПСТТМ)
"Энг зўр ҳимоячи" - Санъатбек Рахимов (ОПСТТМ)
"Энг зўр қанот ҳимоячиси" - Нураддин Рейимберганов (ОПСТТМ)