image

Урганч-Ҳазорасп йўлини таъмирлаш ишлари бошланиш арафасида.

date_range29.11.2024, 00:41
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитаси томонидан умумий қиймати 294,1 млн АҚШ доллари бўлган “Д 213 “Урганч‒Хонқа‒Ҳазорасп‒Амударё дарёси‒А380” автомобил йўлининг 0‒84 км қисмини реконструкция қилиш” лойиҳасининг техник-иқтисодий асоси белгиланган тартибда ишлаб чиқилди;

Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан 4 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олувчи 18 йил муддатга 238,0 млн АҚШ доллари миқдорида қарз ажратилиши маъқулланди;

Урганч шаҳри, Хонқа, Боғот, Ҳазорасп ва Тупроққалъа туманлари ҳокимликлари вилоят автомобил йўллари бош бошқармаси билан биргаликда яшил ҳудудларни барпо этиш мақсадида лойиҳа доирасида реконструкция қилинадиган автомобил йўлларининг йўл бўйи минтақаларида иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда 30 минг дона манзарали дарахт ва буталар экилишини таъминлайди.