Жорий йил Хоразм вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Қўшкўпир туманида яшовчи “Ж.М.О.” ўзининг мижозига 8,23 грамм миқдоридаги “героин” гиёҳвандлик воситасини 8 миллион сўмга сотаётган вақтида жиноят устида қўлга олинган бўлиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Шунингдек, “Ж.М.О.”га нисбатан Жиноят ишлари бўйича Қўшкўпир тумани суди томонидан ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан айбли деб топилиб, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш