Ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримов Бутунжаҳон бокс ташкилотининг (WBO) янгиланган рейтингида 10-ўринни эгаллади. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
Мадримовнинг бўлажак рақиби украиналик Сергей Богачук эса 14-ўринни банд этди. Улар ўртасидаги жанг 21 декабрь куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ташкил этилади.
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш