“KNAUF” Бухорода қуёш электр станциясини ишга туширди.
date_range21.11.2024, 20:23
Бугун, 2024-йил 21-ноябрь куни Бухоро вилоятида “KNAUF GIPS BUXORO” ХК МЧЖ компаниясининг қуёш электр станцияси тантанали равишда очилди. 2 гектар майдонда жойлашган, қуввати 0,9 МВт бўлган янги объект рекорд даражада қисқа муддатда қурилди. Қурилиш 2024-йилнинг апрелида бошланди ва унинг умумий бюджети 1 миллион еврони ташкил этади.
Ушбу воқеа компаниянинг яшил иқтисодиётга ўтиш ва углерод газини камайтириш бўйича стратегиясини амалга оширишда муҳим қадам бўлмоқда.Қуёш электр станциясининг очилишида жараёнларни доимий равишда мониторинг қилиш ва бошқаришни таъминлайдиган инновацион онлайн нозорат тизими тақдим этилди.
Бу ресурслардан самарали фойдаланиш ва электр станциясининг барқарор ишлашини кафолатлайди. Ушбу қурилма CО2 чиқиндиларини йилига 940 тоннага камайтириш имконини таъминлайди.
Ўзбекистондаги KNAUF корхоналари бош директорининг таъкидлашича: "Make tomorrow a home for all of us.” - Сайёрамизда истиқомат қилувчи ҳар бир инсон келажак авлодлар ҳақида ғамхўрлик қилиш деган глобал ғояга таяниб яшаши, ишлаши керак. KNAUF компанияси 2032-йилга келиб углерод изини 50% га камайтириш, 2045-йилга келиб эса тўлиқ углерод нейтраллигига эришиш бўйича ихтиёрий мажбурият олган"Компания углерод изини камайтириш учун илғор технологияларни фаол жорий этмоқда. Хусусан, компаниянинг Германиядаги лойиҳа институти гипсокартон маҳсулотини электр усулида қуритиш ва калцийлаш қурималарини ишлаб чиқмоқда. Ушбу ечим қуритиш жараёнида C02, CО во НОХ чиқиндиларини бутунлай йўқ қилиш имконини беради.
2025-йилдан бошлаб "KNAUF GIPS BUXORO" ХК МЧЖ ўз электр энергиясини когенерацион қурилмалар ёрдамида ишлаб чиқаришга ўтишни режалаштирмоқда. Табиий газда ишлайдиган ушбу қурималар чиқинди газларни қайта ишлатиб, уларни маҳсулотни қуритиш ва тоблашга йўналтиради. Бундай ечим компаниянинг углерод изини 50% га камайтиришни таъминлайди.
Компания шунингдек, иш ўринларининг энергия самарадорлигини фаол оширмоқда. Хоналарни иситиш учун инфрақизил иситгичлар қўлланилади, улар сенсорлар туфайли фақат ходимлар бор бўлганда фаоллашади. Қурилмалар ҳавони эмас, балки таъсир доираси ичидаги объектларни иситгани учун энергия сарфини сезиларли доражада камайтиради. Совутиш учун замонавий буғлатгичлар қўлланилади, бу ҳам самарадорликни оширади.
Бундан ташқари, KNAUF аллақачон чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширмоқда - корхонада “Zero Waste to disposal” дастури амал қилади ва тозаланган канализация сувлари корхона ҳудудларини суғориш учун ишлатилади. Ушбу чоралар компаниянинг ёпиқ сикил ва барқарор ишлаб чиқариш ғояларига содиқ эканлигини кўрсатади.
Хулоса қиладиган бўлсак "KNAUF GIPS BUXORO" ХК МЧЖ компанияси барқарор ривожланиш ва экологик масъулият йўлида ҳаракат қилиб, барча учун тоза ва хавфсиз келажак яратишга ҳисса қўшадиган амбитсиоз лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг














Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш