image

Хоразмда ичимлик сув учун тўловни тўламаётганларни тармоқдан ажратиш ишлари давом этмоқда.

date_range21.11.2024, 18:51
Фойдаланилган ичимлик сув учун тўловни тўламасдан келаётган истеъмолчиларни тармоқдан ажратиш ишлари давом этмоқда. Кеча 20 ноябр куни вилоятимизда жами қарздорлиги қарийб 59 миллион сўм бўлган 44 нафар истеъмолчи ичимлик сув тармоғидан ажратилди. Ушбу истеъмолчилар сув таъминоти корхонасидан қарзини узганларидан сўнг базавий ҳисоблаш миқдорининг  2 баравари, яъни 750 минг сўм тўлов қилганларидан кейингина тармоққа қайта уланишлари мумкин. Шунингдек, 44 нафар истеъмолчидан қарзни мажбурий ундириш бўйича судга даъво аризаси киритилди.