1 ноябрдан нималар ўзгаради?
date_range31.10.2024, 11:33
2024 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар ҳақида билиб олинг.
Меҳнат ҳуқуқларига риоя этилишини текширишнинг янги тартиби жорий этилади
➖Давлат меҳнат инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан текширув бошланган пайтдан Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор қилган ҳолда меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши юзасидан текширувлар ўтказилади.
Оилаларни камбағалликдан чиқариш дастури бошланади
➖ "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури ишга туширилади, у "Камбағал оилалар учун етти имконият ва масъулият" тамойили асосида амалга оширилади.
Товар-хомашё биржаларига янги талаблар қўйилади
➖ товар-хомашё биржалари учун янги талаблар белгиланди
Заргарлик буюмларини назорат қилишнинг янги чоралари белгиланди
➖ хориждан ишлаб чиқарилган ва божхона тўловлари тўланганини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлмаган заргарлик буюмларини чакана савдода сотувга қўйиш ва сотиш тақиқланади.
Электр энергияси учун тўловларни қабул қилишга чекловлар
➖ Чиқиндилар билан ишлаш хизматлари учун тўлов тўланмаган тақдирда (электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланмаган ҳудудлар бундан мустасно) абонентлардан электр энергияси учун тўловларни қабул қилишга вақтинчалик чеклов киритилади.
"Энг тоза маҳалла" танлови бошланади
➖ Ноябрдан январгача туманлар, вилоятлар ва республика даражасида "Энг тоза маҳалла" танлови ўтказилади
Бинолар энергия самарадорлигига текширилади
➖ Майдони 200 квадрат метрдан ортиқ бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлиги тоифасини аниқлаш учун «А», «В», «C», «D», «Е», «F» ва «G» тоифалари жорий этилади.

Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш