Хоразмлик фуқаро номига 21.5 млн сўм онлайн кредит расмийлаштирган фирибгар йигит қўлга олинди.
date_range19.10.2024, 18:03
Хоразм вилоятида яшовчи О.С. ИИОга мурожаат қилиб, уларнинг номига номаълум сабабларга кўра 21,5 млн сўм онлайн кредит олиниб, пуллари ўзлаштирилганлигини маълум қилган. Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Андижон вилоятида яшовчи Қ.Б. содир этганлиги аниқланди. Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Қ.Б., жабрланувчи О.С. билан телеграм орқали танишиб, унга "Uzum nasiya" платформаси орқали онлайн кредит олиб беришини айтган ва унинг номидан рўйхатдан ўтиб, 21,5 млн сўм кредит маблағини расмийлаштириб, сўнг “Негадир тизимда хатолик бор экан” деб алдаб, ўша вақтнинг ўзида пулларни ўзининг банк картасига ўтказиб олганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Қ.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Қ.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш